Месси рекордлар уммонида сузишда давом этади

Спорт

image

13 декабрь куни ЖЧ-2022 ярим финалидан ўрин олган Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Баҳс Лусаил шаҳридаги "Миллий" стадионда ўтказилди. Тўқнашув 3:0 ҳисобида жанубий америкаликлар фойдасига ҳал бўлди.

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоа сафида бир календарь йилида гол уриш бўйича шахсий рекордини ўрнатди – Лионель томонидан Хорватия дарвозасига киритилган тўп унинг 2022 йилда миллий терма жамоадаги 16-голи бўлди. Шу вақтга қадар Месси учун энг сермаҳсул мавсум 2012 йил бўлиб, ўша йили у терма жамоада 12 та гол урган эди. Шунингдек, ҳужумчи Жаҳон чемпионатларидаги 25-ўйинини ўтказиб, бу борада германиялик афсонавий футболчи Лотер Маттеуснинг рекордини такрорлади. Жорий мундиал Мессининг фаолиятидаги бешинчи ЖЧ (2006, 2010, 2014, 2018, 2022) ҳисобланади. Маттеус эса 1982, 1986, 1990, 1994 ва 1998 йилларда Жаҳон чемпионатларида қатнашган.

ЖЧ финалига чиққан Аргентинанинг рақиби 15 декабрга ўтар кечаси бошланадиган Марокаш ва Франция терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик якунида маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi JCH2022

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг