Месси ПСЖнинг чемпионлик ўйинида майдонга тушмаслиги мумкин

Спорт 3944
image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жароҳати сабаб Франциянинг чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Анже”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

20 апрель куни бўлиб ўтадиган “Анже” билан ўйинда ПСЖ чемпионликни қўлга киритиши мумкин. Аммо учрашувга бир кун қолганида Месси жароҳатини даволашда давом этмоқда. Кейинги 48 соат ичида аргентиналик яна бир кўрикдан ўтади ва унинг натижаларига кўра Лионелнинг эҳтимолий чемпионлик ўйинида иштирок этиш-этмаслиги аниқланади.

“Анже” – “Пари Сен-Жермен” учрашуви 20 апрель куни Анже шаҳридаги (Франция) “Раймонд Копа” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга ўтган эди. 34 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум Франция чемпионатда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг француз клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига этади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3
t
×