Месси нега Олимпиадада иштирок этмаётганига изоҳ берди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси журналистларнинг Олимпиададаги эҳтимолий иштироки ҳақидаги саволига жавоб берди.

“Мен мураббий Хавьер Маскерано билан гаплашдим. Иккаламиз ҳам вазиятни тушундик. Ҳозирда Олимпиада ҳақида ўйлаш қийин, чунки биз Америка кубогидамиз. Икки-уч ой кетма-кет клубда бўлмайман, бундан ташқари, ҳамма жойда ўйнай оладиган ёшда эмасман. Эҳтиёткорлик билан танлов қилишим керак ва иккита турнирни кетма-кет ўйнаш ортиқча бўларди. Мен Олимпия ўйинларида қатнашиш ва ғалаба қозониш бахтига муяссар бўлганман. Бу футбол даражасида ажойиб тажриба бўлган”, дейди Месси.

Маълумот учун, 36 ёшли Лионель Месси 2008 йил Хитойнинг Пекин шаҳри мезбонлик қилган Олимпиада ўйинларида ғолиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мессси фаолиятини қаерда якунлашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг