Месси Ла Лигада янги рекорд ўрнатди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатидаги голлари сони бўйича рекорд ўрнатди. 

Футболчи Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган "Уэска" жамоасига қарши ўтган ўйинда рақиб дарвозасини икки бора аниқ нишонга олди. 

Шу тарзда, Месси Ла Лига тарихида кетма-кет 13 мавсумда 20 тадан кўп гол урган биринчи футболчи бўлди. 

Қайд этилишича, унинг серияси 2008/09 йилги мавсумда бошланган ва спортчи 2011/12 йилги мавсумда энг яхши натижасини кўрсатиб, 50 та гол урган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Ла Лига

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг