Месси гол урган ўйинда ПСЖ ғалаба қозонди

Спорт 2417
image

Ўртоқлик учрашувида Франциянинг “Пари Сен-Жермен” жамоаси Япониянинг “Кавасаки Фронтале” клуби билан тўқнаш келди. 

Ўйин Токиодаги “Япония миллий” стадионида бўлиб ўтди ва парижликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 32-дақиқасида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобни очди. Голга асиссентлик вазифасини ҳимоячиси Ашраф Ҳакими бажарди. 58-дақиқага келиб, ҳужумчи Арно Калимуэндо орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Бироқ учрашув мобайнида япониялик футболчилар ҳам ёмон ҳаракат қилишмади. 84-дақиқада ярим ҳимоячи Кадзуя Ямамура “Кавасаки Фронтале”нинг  ўйиндаги ягона голига муаллифлик қилди.

Маълумот учун, парижликлар амалдаги Франция чемпиони ҳисобланади. Франция чемпионатининг янги мавсуми жорий йилнинг 5 август куни бошланади. Франция чемпионатининг 2022-2023 йилги мавсуми 1-тур учрашувида ПСЖ “Клермон” билан ўйнайди. Баҳс 6 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 32
Рейтинг: 3.2
t
×