Месси “Барселона”га қайтмайди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси яқин орада “Барселона”га қайтмаслиги аниқ бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

“Барселона” президенти Жоан Лапорта яқинда Мессининг отаси билан учрашди. Маълум бўлишича, Месси яқин йилларда Каталония клубига қайтмайди. Ҳозирда Мессига “Барселона”дан ҳеч қандай таклиф йўқ. 

Шунингдек, Ла Лига ҳам “Барселона”даги молиявий муаммолар туфайли Мессининг трансферига қаршилик қилади. Лиганинг устувор вазифаси “Барселона”нинг 200 миллион долларлик қарзини камайтириш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Аргентиналик ҳужумчи 2021 йилдан буён француз клубида ўйнаб келмоқда. Бунгача Месси узоқ вақт давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг