Месси “Барселона”да қанча вақт ўйнаши ҳақида гапирди

Спорт 3233
image

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси клуби билан умрбод муддатга шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Бу ҳақиқат, "Барселона" менга умрбод муддатга шартнома таклиф қилди, аммо шартнома мени боғлаб қўйишини истамаслигимни айтдим.
Мен шартнома учун эмас, рақобат ва юксак марралар сафи давом этишни хоҳлайман. Аммо айтишим мумкинки, фаолиятимнинг сўнггига қадар "Барселона"да қоламан", дейди Лионел Месси.

Мессининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2021 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Лионел Месси 1987 йилда Аргентинада туғилган.  "Барселона"нинг асосий жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 2.9
t
×