Месси Аргентина терма жамоасига ёрдам бера олмайди
Спорт
−
18 Март
3525Ҳужумчи Лионель Месси жароҳати сабаб Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинларида иштирок этмайди. Бу ҳақда “TyC Sports” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ҳозирда Американинг “Интер Майами” жамоаси таркибида орттирган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
Аргентина терма жамоаси АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 23 март куни аргентиналиклар Сальвадорга, 26 март куни эса Коста-Рика термасига қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Интер Майами” сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Америка клуби билан шартномаси 2025 йил охирига қадар мўлжалланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023