Месси ақл бовар қилмас даражада кучли эди – Дель Пьеро

Спорт 3312
image

Италия терма жамоаси ва “Ювентус”нинг ва собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро 17 ёшли Лионель Мессига қарши ўйин ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашар экан, Леони йиқитишга урингани, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаганини маълум қилди. У бу ҳақда ESPN нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Ўша вақтни яхши эслайман, одамлар Месси ҳақида гапиришарди. Мен биринчи ва охирги марта унга қарши ўйнаш имкониятига эга бўлдим ва бу жуда қизиқарли эди. Бутун ўйин давомида, Месси жуда яхши ҳаракат қилди. Жамоадошларим ва мен Мессини муҳокама қилдик. Ҳа, у ақл бовар қилмайдиган даражада кучли эди. Мен ҳатто Лионелни йиқитиш учун тепишга ҳам ҳаракат қилдим, аммо бунга эриша олмадим”, деган Дель Пьеро.

Маълумот ўрнида, Месси парижликлар сафига 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Ўтган давр мобайнида, у ПСЖ сафида 34 та ўйинда 11 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув яна бир йил муддатга амал қилади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×