Месси ҳамон “Олтин тўп” учун асосий даъвогар бўлиб турибди

Спорт

image

“Олтин тўп” учун номзодларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси биринчи ўринни сақлаб қолган. Рейтингдаги асосий янгилик “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Решфорд кучли ўнликка киргани бўлди.

Топ-10:

1. Лионель Месси (ПСЖ);

2. Килиан Мбаппе (ПСЖ);

3. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”);

4. Роберт Левандовски (“Барселона”);

5. Неймар (ПСЖ);

6. Маркус Решфорд (“Манчестер Юнайтед”);

7. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”);

8. Хвича Кварацхелия (“Наполи”);

9. Виктор Осимҳен (“Наполи”);

10. Жамол Мусиала (“Бавария”).

Маълумот учун, “Реал” аъзоси Карим Бензема “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. У ўтган мавсум жамоаси билан ЕЧЛ ва Испания чемпионлигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made