Месут Ўзил “Арсенал”дан кетиб, бошқа бир супержамоага ўтмоқчи
Спорт
−
12 Октябрь 2019
4038Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил жамоадан кетмоқчи.
Германиялик ўйинчи қишки трансфер мавсумида жамоани тарк этишни хоҳламоқда. 30 ёшли футболчи Каталониянинг "Барселона" клубига ўтмоқчи ва "кўк-анорранглилар" раҳбариятига ўз хизматларини таклиф қилган.
Маълумот учун келиб чиқиши туркиялик бўлган Месут Ўзил 1988 йилда. Гельзенкирхенда туғилган. Онаси Месутнинг Туркия терма жамоасида, отаси эса Германияда ўйнашини истар эди. Месут Германия терма жамоасини танлашни жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиш орзуси билан изоҳлайди.
Ўзелнинг "канонирлар" билан тузган шартномаси 2021 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
У 2010-2013 йиллар давомида "Барселона"нинг ашаддий рақиби бўлмиш "Реал"да ҳаракат қилган.
Месут Ўзел 2018 йилги жаҳон чемпионати олдидан келиб чиқиши турк бўлган Германия термасидаги жамоадоши Гундоган ҳамда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қўшма фотосуратини эълон қилди. Шундан сўнг футболчиларга танқидлар тўлқини бошланди. Энг фаол танқидчилардан бири Германия Футбол Федерациясининг Президенти Райнхарт Гриндел эди, у ҳатто футболчиларни ЖЧдан четлатиш талабини қўйди. Шунга қарамай, Германия терма жамоаси мураббийлар штаби футболчиларни қўллаб-қувватлади ва талабларга жавоб бермади. Шунингдек, Месут Ўзел дунёнинг энг номдор мусулмонлари рўйхатига киритилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь