Меркель Украинани ислоҳотларни давом эттиришга чақирди

Олам

image

Украинада таркибий ислоҳотларни амалга ошириш Германия учун катта аҳамиятга эга, бу жараённи давом эттириш керак. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Берлинда бўлиб ўтган Германия-Украина бизнес-форуми иштирокчиларига видеомулоқот орқали қилган мурожаатида маълум қилди.

Канцлер Берлин Украинани сармоялар учун жой деб билишини, аммо ислоҳотларни амалга оширишда тараққиёт муҳимлигини айтди.

“Украинанинг ислоҳотларга содиқлигини билдиргани биз учун катта роль ўйнайди”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Украинада маълум соҳаларда тараққиёт бор. 

“Баъзи соҳаларда қадамлар ҳали олдинда. Биз сизни фақат ислоҳотларни изчил давом эттиришгагина илҳомлантира оламиз”, дейди Меркель.

Германия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Украинада ислоҳотларни амалга оширилишини “келажакка қилинган сармоялар” деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг