“Менинг юртим” телеканалида “Журналист” сериалининг янги мавсуми бошланмоқда

Бизнес

image

30 майдан бошлаб “Менинг юртим” телеканалида “Журналист: Орзулар шаҳри” сериалининг янги мавсуми бошланмоқда.

Сериалнинг биринчи мавсуми бугунги кунда анъанага айланган маиший мавзулар — севги-муҳаббат, қайнона-келин муносабатларидан фарқли ўлароқ мутлақо янгича йўналишга қўл ургани билан томошабинлар меҳрини қозонди.

“Журналист” телесериалининг иккинчи мавсумида журналистика соҳасига  янада чуқурроқ эътибор қаратилган, хусусан, томошабинларни қизиқтирган бу соҳа вакилларнинг фаолиятларини очиб берилиши ҳамда янгидан-янги чеҳраларни кашф этилганини кўриш мумкин.

Сериалнинг бадиий раҳбари ва ғоя муаллифи, халқимиз суйган ижодкор Мусахон Нурматов. Унда  Меҳриддин Раҳматов, Отабек Маҳкамов, Абдурасул Насриддинов, Суғдиёна Азимова, Айсанем Юсупова, Бобур Имомов, Маржона Мирзаалиева, Сарвар Исаев, ва Дилмурод Солибоев каби актёрлар иштирок этишган.

“Журналист: Орзулар шаҳри” сериалининг намойишини 30 майдан бошлаб душанбадан жумага қадар соат 20:30 да “Менинг юртим” телеканалида, албатта, томоша қилинг.

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг