Менинг катта акам – Чимаев Рамзан Қодиров ҳақида
Спорт
−
03 Январь 2022
6694Швециялик UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев (10-0) ўзининг Instagram саҳифасида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳақида фикр билдирди.
“Менинг катта акам”, дея ёзган Чимаев.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ўзининг сўнгги жангини UFC 267 доирасида ўтказган ва унда Хитой вакили Ли Жинлиангни биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасидаёқ бўғиш услуби билан мағлубиятга учратган эди.
Аввалроқ Ҳамзат Чимаев янги пост жойлаштирган ва унда ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони Камару Усман (20-1) билан жангга шаъма қилган эди.
Бундан ташқари, энг енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, америкалик Генри Cехудо Чимаевни фақатгина Камару мағлуб этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган ва Хамзат билан курашиш учун бошқа ҳеч кимда имконият йўқлигини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь