“Менга доллар керак”. Лондонда ҳукуматдан норозилар митинг уюштирди

Олам 14646
image

Лондонда кенг кўламли норозилик намойиши ўтказилди. Буюк Британияда турмуш даражасидаги инқироз ва рекорд даражадаги инфляция фонида минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Бу ҳақда “Sky News” телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, намойишчилар ҳукуматнинг иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича кўраётган чораларидан норози. Улар инфляция ва турмуш нархининг ошишига қарши курашда кўпроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда.

Акция ташкилотчиси, Британия касаба уюшмалари конгресси (The Trades Union Congress, TUC) маълумотларига кўра, ишчилар тарихдаги даромадларнинг “энг узоқ ва энг оғир” қисқаришидан азият чекмоқда.

Намойишда касаба уюшмалари етакчилари, турли жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ўн минглаб одамлар иштирок этган. Шунингдек, мухолифатдаги Лейбористлар партиясининг айрим аъзолари ҳам намойишчилар сафига қўшилган. Улар қўлларида “Ёнилғи қашшоқлигига барҳам беринг, уйларни ҳозироқ иситинг”, “Менга доллар керак” ва “ Пул, пул, пул” каби қўшиқларни куйлашган. 

Айтиш жоизки, май ойи охирида Буюк Британия банки раҳбари Эндрю Бейли Британия иқтисодида нархларнинг "апокалиптик" ўсиши кузатилаётгани ва банк инфляцияни келтириб чиқараётган ташқи сабабларни бартараф этишга қодир эмаслигини айтганди. Ўз навбатида “Daily Mail” экспертлари Британияда нефть нархи туфайли 1973 йилдан буён кузатилмаган энг кучли иқтисодий зарба бўлишини башорат қилишган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 543
Рейтинг: 3
t
×