“Менга бундай одамлар керак эмас”. Президент Сирдарё тумани ҳокими ваъдасида турмаганини айтди
Жамият
−
24 Ноябрь 2020
17669Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхоналарига 66 мингта мурожаат келиб тушган. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг 80-90 фоизини туман даражасида ҳал этса бўлар экан. Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда тадбиркорлар муаммолари билан ишлаш тизими туман ва шаҳарларда талаб даражасида эмас. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 ноябрь куни ўтказган вилеоселектор йиғилишида гапирган.
"Сирдарё тумани ҳокими Муҳаммадиев йил бошида тадбиркорлар муаммоларини камайтириш бўйича ваъдалар берган бўлса ҳам ўз муаммолари билан мурожаат қилган тадбиркорлар сони икки баравар ошган", дейди давлат раҳбари.
Президент, йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаевга Сирдарё тумани ҳокими Алижон Муҳаммадиевни лавозимидан озод этишни буюрди.
"Менга бундай одамлар керак эмас. Агар жойлардаги раҳбарлар мижозбой, маҳаллага тушиб ҳал қилганида 10 ойда 66 мингта мурожаат келмасди", дейди давлат раҳбари.
У бугунги кун ҳокимларига қўйиладиган талаблардан яна бирига тўхталди.
"Агар ҳоким хизмат турларини ҳам назоратга олса, у ҳам жуда катта ишчи жойи яратадиган манба. Шуниям қилмаса, бундай ҳоким бизга керакмас", дейди Президент.
Президент ҳар бир туманда ёшларнинг алоҳида кичик саноат зонасини ташкил этишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бухоро ва Жондор туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилди.
LiveБарчаси