Мендан кейинги ҳокимлар бу боғни расво қилади – Ортиқхўжаев

Жамият

image

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев агар Тошкент марказидаги “Мовий гумбазлар” хиёбони бугун обод қилиниб, бу ерга мустақиллик стеласи ўрнатилмаса, ўзидан кейин унинг ўрнини эгаллайдиган ҳоким бу жойни кўп қаватли уй ёки меҳмонхона қуришга бериб юборишини айтиб, аҳолини огоҳлантирди. Бу ҳақда ҳокимнинг аҳоли билан бўлиб ўтаётган учрашувидан QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар қилди. 

“Шу ерда бўш турган жойга мустақиллик сиймосини ўрнатсак, юз йиллаб бу боғга ҳеч ким тегмайди. Мен бу ерни ўз маблағимга таъмирлатдим. Мендан кейинги ҳоким бу жойни “гостиница”га, “дом”га беради. Тушунмайсизларми шуни? Мен ҳам сизларга ўхшаб шу боғни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман. Мен икки йил ҳоким бўламанми, бир йил ҳоким бўламанми, билмайман. Балки бошқа ҳокимлар келади. Бу боғни расво қилади. Мана бундай кафе ва ресторанлар, ўз-ўзидан “бутка”, “магазин”лар пайдо бўлади. Ҳеч ким ҳимояга олмайди”, дейди шаҳар ҳокими.

Маълумот учун, лойиҳага танлов эълон қилинганидан кўп ўтмай бир гуруҳ фаоллар бунга қарши петиция бошлади. Унга 7 мингдан ортиқ киши овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган “Истиқлол” мажмуаси бўйича эълон қилинган танлов қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Бунда асосий эътироз “Истиқлол” мажмуаси Тошкентнинг ўз тарихига эга бўлган “Мовий гумбазлар” хиёбонида қурилишига бўлган. Негаки, мажмуа қурилиши у ердаги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиб кетишига олиб келиши мумкин эди.

“Бугундан эътиборан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади”, дейилади ҳокимлик баёнотида.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Истиқлол” мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилади ва муҳофазага олинади.

Кейинроқ Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу воқеларга муносабат билдириб, жамоат ва шаҳар аҳолисининг фикрини эътиборга олмасдан шаҳар жамоат жойларини тубдан ўзгартириш мумкин эмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг