Менда энди уй бўлмайди – Илон Маск мулкларини сотишни бошлади
Олам
−
20 Июнь 2020
13522Америкалик тадбиркор Илон Маск Лос-Анжелесдаги нуфузли Бель-Эйр туманидаги уйини 29 миллион долларга сотди. Бу ҳақда “Wall Street Journal” хабар бермоқда.
Жорий йилнинг май ойида Twitter’да Илона Маск томонидан сирли постлар пайдо бўлди. Жумладан, Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчиси акциялари ҳаддан ташқари оширилди. Маскнинг Twitter’ида пайдо бўлган бошқа хабарлар қуйидагича: "Энди одамларга ўз эркинликларини қайтариб беринг", "Мен деярли барча мулкимни сотаман, уйим бўлмайди", шунингдек: "Ғазаб, онг остида ўлишдан ғазабланиш".
Нашр маълумотларига кўра, унинг уйи май ойи бошида 30 миллион долларга сотувга қўйилган. Сотиш тўғрисидаги эълонда уйнинг ўз эгаси томонидан сотилаётгани, хусусан, Маск уйни сотувга қўйиш учун агентлар хизматидан фойдаланмаганлиги, айниқса, қизиқ.
Таъкидланишича, харидор хитойлик бизнесмен-миллиардер ва NetEase асосчиси Уильям Лэй Дин билан боғлиқ бўлган маъсулияти чекланган жамият бўлган.
Етти хонали уй 1990 йилда қурилган ва мукаммал таъмирланган. Унда икки қаватли кутубхона, уй театри, теннис корти, вино ертўласи, спорт зали ва бассейн мавжуд. Шунингдек, ҳудудда боғлар, бешта машинага мўлжалланган гараж ва бошқалар бор. Маск уйни 2012 йилда 17 миллион долларга сотиб олган. Нашрнинг таъкидлашича, бу Лос-Анжелеснинг ушбу ҳудудида Маскка тегишли бўлган олтита кўчмас мулк объектидан бири бўлиб, уларнинг биридан ўз фарзандлари учун мактаб сифатида фойдаланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь