Мен потенциали юқори бўлган жамоага эгаман – Каннаваро

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимидан сўнг Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “К” гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро ушбу ўйинлар олдидан ўз  фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз тарихимизда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олдик. Бу – футболчиларимиз учун катта тажриба бўлади. Бош мураббий сифатида мен ўз вазифамни масъулият билан бажаришим керак. Энг муҳими – жамоа мундиал жараёнидан завқ олиши. Гуруҳимизда FIFA рейтингининг ТОП-20 лигига кирган икки кучли рақиб бор. Шу боис, ҳар бир ўйин жуда муҳим, учала баҳс ҳам катта аҳамият касб этади. Ҳозирги пайтда мен ёшлар билан жуда яхши ишлайдиган, потенциали юқори бўлган жамоага эгаман. Ўзбекистон –  охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим  фазилати”,  дейди Фабио Каннаваро.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатини 2026 йил 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Навбатдаги учрашув 23 июнь куни Роналду етакчилигидаги Португалияга қарши бўлиб ўтса, гуруҳ босқичининг сўнгги баҳси 27 июнь куни ўтиш ўйини ғолибига қарши ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг