“Мен қайтаман”. Зидан тез орада мураббийлик фаолиятини давом эттиришини айтди

Спорт

image

50 ёшли таниқли собиқ футболчи ва “Реал”нинг собиқ мураббийи Зинедин Зидан кеча, 24 октябрь куни Парижда Гревин музейида янги ҳайкалнинг очилиши арафасида яқин орада мураббийликка қайтишини айтди. Бу ҳақда “RMC Sports” нашри хабар беради.

“Мен тезда қайтаман. Кутинг, бироз кутинг. Тез орада яна мураббийликка қайтишга яқинманман”, деган Зидан.

Эслатиб ўтамиз, Зидан "Реал" билан кетма-кет уч марта бош мураббий сифатида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан (2015/2016, 2016/2017, 2017/2018). Унинг қўл остида “қаймоқранглилар” икки марта Испания чемпионати олтин медалини қўлга киритган, шунингдек, икки мартадан UEFA Суперкубоги, Испания Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.

Зинедин 2021 йилнинг май ойидан бери ишламайди. Аввалроқ ОАВларда уни ёзда бош мураббийларини алмаштириб бўлган Париж Сен-Жермен ва “Манчестер Юнайтед”га тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг