Мен диктаторман, демократияни тушунишим қийин — Лукашенко (видео)
Олам
−
28 Январь 2022
10348Беларусни 28 йилдан буён куч билан бошқариб келаётган Александр Лукашенко диктатор, у демократияни тушунмайди. Буни Лукашенконинг ўзи бугун, 28 январь куни Беларусь халқи ва парламентга қилган мурожаати чоғида тан олди.
“МИТСО” халқаро университетининг Витебск филиали директори Александр Дединкин Лукашенкога “Беларусь тилида демократияни қандай тушунасиз?”, дея юзланди.
“Мен диктаторман, демократияни тушунишим қийин”, деди Лукашенко.
Александр Лукашенкога кўра, ҳеч ким бу демократик стандартларни ишлаб чиқмаган, хоҳ сайловда бўлсин, хоҳ бошқа жойда.
“Бунинг ягона стандартлари йўқ. “Демос” – халқ, “кратос” – ҳокимият. Демократия – халқ кучи, референдум эса бу демократиянинг элементидир. Демократия ҳуқуқ ва эркинликларни англатади. Ҳақиқий эркинлик. Қонун доирасида. Демократия ҳаётдан бўлиши керак. Халқдан. Чунки бу халқнинг кучи”, деди Лукашенко.
2020 йил август ойида Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтган эди. МСК сайлов якунида 80 фоиздан кўпроқ овоз билан Александр Лукашенко ғалаба қозонганини эълон қилган. Сайлов куни мамлакатда бир неча ойга чўзилган оммавий норозилик намойишлари бошланди. Сайлов натижалари сохталаштирилгани даъвоси билан кўчага чиққан фуқаролар ҳарбийлар ва бошқа хавфсизлик кучлари томонидан бостирилган эди.
Маълумот ўрнида, Александр Лукашенко собиқ совет республикалари орасида энг узоқ йил президентлик курсисини эгаллаб келаётган ягона Президент сифатида кўрилади. У лавозимга илк бор 1994 йил 20 июлда киришган. У 2020 йилгача 5 та Президентлик муддатини ортда қолдириб, айни вақтда олтинчи муддатда фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси