Мен буни тушунмаяпман – Сульшер Роналдуга “тош отаётган”ларга жавоб қайтарди

Спорт

image

Эртага, 6 ноябрь куни Англия Премьер лигасининг навбатдаги тур учрашувлари бошланади. Шубҳасиз, куннинг энг марказий учрашуви Манчестер шаҳрининг икки жамоаси ўртасида бўлиб ўтади. 

11-турда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида ҳамшаҳари “Манчестер Сити”ни синовдан ўтказади. Эртанги баҳс олдидан “қизил иблислар” бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

Норвегиялик мутахассис португалиялик футболчи Криштиану Роналдунинг жамоага таъсири ҳақида тўхталиб, кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг фикрига қўшилмаслигини таъкидлади.

“Қандай қилиб Криштиану жамоа ўйинига халақит бермоқда деб айта оласиз? Мен буни тушунмаяпман ва ўта кулгули фикрлар. Роналду ўзи ўйнаган даврларда сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири. У ўз соҳасининг ҳақиқий профессионали ва КриРонинг жамоага таъсири жуда катта”, дея Сульшернинг сўзларини келтиради “Манчестер Юнайтед” матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Англия Премьер лигасининг жорий йилги мавсумида “Манчестер Юнайтед” сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг