Мен бу ўйинда ғалаба қозона олмайман –  Гвардиола “Реал”га қарши баҳс ҳақида

Спорт 7624
image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Реал”га қарши учрашув олдидан, майдонда футболчилар ўйнаши ва улар ғалаба қозониши ҳақида гапирган. Бу ҳақда Гвардиоланинг сўзларига таяниб, UEFА расмий сайти хабар берди.

“Реалда тарих бор, буни ўзгартириб бўлмайди. Лекин футбол 11 га 11 ўйналади. Мен футболчиларга ҳар бир лаҳзадан завқланишларини айтдим. Чунки Европа чемпионлар лигаси ярим финалида ўйнаш шараф. Албатта, ҳамма финалга чиқишни истайди, лекин барчасини футболчилар ҳал қилади. Футболчилар футбол ўйнайди. Мен бу ўйинда ғалаба қозона олмайман”, деган Гвардиола.

Маълумот ўрнида, бугун, 26 апрель куни Манчестер шаҳрида (Англия) “Etihad Stadium”да Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида “Манчестер Сити” – “Реал” ўртасидаги илк учрашув бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Жавоб ўйини 4 май куни Мадриддаги (Испания) “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 3
t
×