“Мен ҳам буни хоҳлайман”. Мирзиёев энергетикада эркин бозорга ўтилишига рози

Жамият

image

Ўзбекистонда Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишшарт. Агар эркин бозорга ўтилмаса, мамлакатга инвестор келмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 декабрь куни Олий Мажлис палаталарига йўллаётган мурожаатида айтиб ўтди.

“Очиқ айтиш керак, кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл. Мен ҳам буни хоҳлайман. Лекин, халқимизнинг жон бошига даромади, ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, бу соҳадаги ислоҳотларни шошмасдан, босқичма-босқич қилишимиз керак”, дейди Президент.

У энг муҳим масала – энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш эканини урғулади.

“Афсуски, иқтисодиётимизда энергия сарфи бошқа давлатлардан 2 баробар юқори. Шунинг учун, энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз”, давлат раҳбари.

Президентга кўра, уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур.

Шу билан бирга, кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилади. 

Мисол учун, Тошкент вилоятида Олмалиқ, Бекобод комбинатлари ва бошқа йирик корхоналар ўз эҳтиёжлари учун 1 минг мегаваттли қуёш электр станцияларини ўрнатса, йилига 2,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.  Бу орқали, Тошкент вилоятининг қарийб 30 фоиз электр истеъмоли таъминланади ва 500 миллион куб метр газ тежалади.

Худди шундай, бошқа вилоятлар ҳам, ҳисоб-китобларини қилиб, келгуси йил учун аниқ режаларини белгилаб олиши кераклиги қайд этилди. 

“Шу билан бирга, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ҳам ўз ҳудудидаги хонадон ва корхоналарда жами 5-10 мегаваттли қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириши шарт”, дейди Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг