Мелиқўзиевнинг собиқ жаҳон чемпионига қарши жанги бекор қилинди

Спорт

image

Россиялик боксчи Сергей Ковалёв ва Ўзбекистон вакили Бектемир Мелиқўзиев ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бу ҳақда ТАСС манбаси хабар берди.

Бунга кеча, 14 январь куни россиялик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвдан допинг аниқлангани сабаб бўлган. ЕSPN маълумотларига кўра, рус бокчисида синтетик тестостерон топилган. 

“Афсуски, ҳозирда жанг бекор қилинди” дейди агентлик манбаси.

Эслатиб ўтамиз, профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиевнинг Сергей Ковалёв билан жанги 2021 йилнинг 30 январига белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг