Мелиқўзиев океан ортида илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Спорт 2053
image

Ҳаваскор боксда Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиев бугун профессионал рингда америкалик Ваугин Александерга қарши жанг қилди. 

Калифорниядаги “Fantasy Springs Casino” аренасида ташкил этилган бокс оқшомида 10 раундлик жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг қарори билан 100:90, 100:90, 100:90 ҳисобларида ғалаба қозонди ва "WBA Continental Americas" камари соҳибига айланди. 

Маълумот ўрнида, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги 4-жангида ўзининг 4-ғалабасини нишонлади. Эътиборлиси, Бектемир аввалги учала жангда ҳам рақибларини нокаутга учратиб, ғалаба қозонган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 65
Рейтинг: 3.1
t
×