Мелиқўзиев босниялик боксчини муддатидан аввал мағлуб этди 

Спорт 13028
image

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Тошкент вақти билан бугун, 7 август тонгида АҚШнинг Техас штатида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Жангда Мелиқўзиев босниялик тажрибали Сладан Янянинга қарши рингга кўтарилди. Ўн раундга мўлжалланган жангнинг дастлабки раундида ўзбекистонлик боксчи тана қисмига берилган кучли зарбаси билан рақибини нокдаун ҳолатига туширди.

Кейинги раундларда ҳам Мелиқўзиев тўла устунлик кўрсатиб, рақибига кетма-кет зарбалар берди.

Учинчи раунд охирида эса рефери Бектемирнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди. 

Айтиш жоизки, бу Мелиқўзиевнинг профессионал боксдаги 10-ғалабаси.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 644
Рейтинг: 3.1
t
×