Меланья яна Трампни ноқулай аҳволга солди (видео)

Олам 43521

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Меланья Трамп самолётдан трапидан тушиш вақтида турмуш ўртоғининг қўлини ушлашни рад этиб, унинг қўлини силтаб ташлади. Ушбу ҳолат камералар хотирасига муҳрланди. 

Маҳаллий ОАВда бу ҳолат Бедминстердан Вашингтонга қайтиш вақтида тасвирга олингани айтилмоқда. 

Самолёт трапидан тушаётганда Трамп Меланьянинг билагидан ушлашга ҳаракат қилади, лекин у қўлини олиб қочади.

Бу оила билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Меланья Трамп турмуш ўртоғи билан 2017 йилда  Исроил ва Италияга ташрифи чоғида ҳам ўзини шундай тутганди. 

Маълумот ўрнида, улар 2005 йилда турмуш қуришган. 15 йилдан буён бир оила бўлиб яшаб келаётган Дональд Трамп ва Меланья Трамп ўртасида 24 ёш фарқ бор. Меланья шу йил 50 ёшни қаршилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1533
Рейтинг: 3
t
×