Мексикадаги ёнғинда 35 мигрант ҳалок бўлди
Олам
−
28 Март 2023 7409 1 дақиқа
Мексиканинг Сьюдад-Хуарес шаҳридаги Миллий миграция хизмати марказида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 35 нафар муҳожир вафот этди. Бу ҳақда “Excelsior” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида 35 нафар муҳожир ҳалок бўлган, 100 га яқин киши эса ис газидан заҳарланган. Уларнинг аҳволи оғир.
Нашрнинг ёзишича, ёнғинни Сьюдад-Хуарес шаҳридаги Стэнтон-Лердо халқаро кўприги остида, Техас штатининг Эль-Пасо билан чегарасида жойлашган федерал марказда қўлга олинган муҳожирлар бошлаган.
Маълумотларга кўра, Миграция хизмати маркази Мексиканинг АҚШ билан чегарадош Сьюдад-Хуарес шаҳрида жойлашган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь