Мексикада поезд рельсдан чиқиб кетди. 13 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Мексиканинг Оахака штати жанубида поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна 98 киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 28 декабрь куни Низанда шаҳри яқинида содир бўлган. Авария пайтида поездда жами 250 киши, тўққиз нафар экипаж аъзоси ва 241 нафар йўловчи бўлган. Мексика ҳарбий-денгиз флотига кўра, йўловчиларнинг 139 нафарига тиббий ёрдам талаб этилмаган.

Жароҳат олганлар орасида 36 нафар киши шифохонага ётқизилган, улардан беш нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш учун воқеа жойига юқори лавозимли амалдорлар юборилганини маълум қилди.

Оахака штати губернатори Саломон Хара Крус ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирди ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида штат ҳокимияти федерал идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бораётганини айтди.

Мексика Бош прокуратураси мазкур ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Бош прокурор Эрнестина Годой Рамоснинг билдиришича, ҳозирда поезднинг рельсдан чиқиб кетиш сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Мексика Авария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made