Мексикада меҳмонхонадаги ҳужум оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
24 Май 2022
3177Мексика пойтахти Мехико шаҳридаги меҳмонхонага қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берган.
Қайд этилишича, ҳодиса Мехико шимолидаги Линдависта туманида содир бўлган. Бир гуруҳ қуролланган кишилар меҳмонхона мажмуасига бостириб кириб, ўт очган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳужумчилар меҳмонхона биноси ва яқинидаги иккита барга ўт қўйган.
Воқеа жойига кўп сонли хавфсизлик кучлари, ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари етиб келган. Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳужумга уюшган жиноий гуруҳларни йўқ қилиш сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь