Мексикада қариялар бор автобус ҳалокатга учради

Олам

image

Кеча, 6 декабрь куни Мексиканинг пойтахти Мехико жанубида сайёҳлик автобуси айланма йўлда тўсиқ устига қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида 50 дан ортиқ киши жабрланган, бир йўловчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг баёнотига таяниб ТАСС хабар берди.

“Ҳозирга қадар бир жабрланувчи ва 55 нафар ярадор аниқланган, улардан 42 нафари шифохоналарга ётқизилган”, дейилади баёнотда. 

Автобусда мексикалик нафақахўрлар каналлар бўйлаб сайр қилиш учун Сочимилько ҳудудига кетаётган бўлган.

Ҳодисанинг сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган. Шаҳар прокуратураси ходимлари ЙТҲ сабабларини аниқлашга киришган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made