Мексикада қамоқхонага қилинган ҳужумда 14 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Номаълум шахслар Мексиканинг Чиуауа штатидаги Сьюдад-Хуарес шаҳрида жойлашган қамоқхонага ҳужум қилди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Telemundo” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 1 январь куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 7:00 да содир бўлган.

Номаълум шахслар зирҳли транспортёрларда қамоқхона биносига борган ва қўриқчиларга қарата ўт очган. Штат ҳарбийлари ва полицияси бир неча соатдан кейин вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг 10 нафари қамоқхона қўриқчиси, яна 4 нафари маҳкумлардир. 13 киши жароҳатланган. 

Маълумотларга кўра, камида 24 маҳбус қочишга муваффақ бўлган. Ҳозирда полиция ҳужум учун қайси жиноий гуруҳ жавобгарлигини аниқлаган. 4 киши ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг