Meizu 16Xs – 48+8+5 мегапикселли учта камерага эга “бомба” смартфон

Технология

image

Бу модель Meizu 16s смартфонининг кучайтирилган версияси бўлиши кутиляпти. Шунингдек, ушбу қурилма Xiaomi Mi 9 SE га рақобатчи бўлиши эътироф этиляпти. 

Ушбу флагман ҳақидаги тафсилотлар ҳозирда сир тутилмоқда. Шунга қарамай, ушбу қурилма ҳақида баъзи маълумотлар аллақачон маълум бўлиб улгурган.

Смартфон 2232×1080 пиксел ҳажмли 6,2-дюймли Super AMOLED экран билан жиҳозланади. Селфи учун 16 мегапикселли камера ортдаги 86,26% ҳудудни тасвирга олиш имконини беради бу эса ҳар қандай ҳаваскор учун ажойиб янгилик ҳисобланади. 

Meizu 16Xs смартфони 2,2 ГГц частотада ишловчи 8 ядроли Snapdragon 712 билан жиҳозланади. Тезкор хотираси 6 ГБ, сақлаш хотираси эса 64 ёки 128 ГБ гача бўлиши мумкин. Ушбу смартфоннинг яна бир афзаллик жиҳати бир неча дақиқада тўлиқ қувват олишидир. 

Кутилаётган флагман смартфонлар оламида энг кучли бўлади ва фото ҳаваскорларни яна бир бора ҳайратга сола олади. Ушбу смартфоннинг асосий камераси 48 мегапикселли, иккинчиси 8 ва 5 мегапикселли оптик стабилизаторга эга бўлади. 

Ушбу учлик камера пейзаж, тунги режим, автопортрет ва тўлиқ ҳажмли суратлар олишда ҳақиқий устунликни ва тасвирдаги юқори тиниқликни ҳадя эта олади. Яна бир муҳим жиҳати, 3840x2160 пикселли 4K ўлчамдаги видеотасвирни олиш хусусияти унга бўлган қизиқишни янада орттирмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг