Меган Маркл шаҳзода Гарри билан тўйининг махфий санасини ошкор қилди
Олам
−
08 Март 2021
2800Сассекс герцогиняси, собиқ америкалик актриса Меган Марклнинг айтишича, у Британиялик шаҳзода Гаррига уларнинг тўй маросимидан уч кун олдин турмушга чиққан. Бу ҳақда у CBS телеканали томонидан намойиш этилган телебошловчи Опра Уинфри билан суҳбатда маълум қилди.
“Бу бутун дунё учун томоша бўлди. Аммо биз ўртмизда ажралмас иттифоқ тузмоқчи эдик”, дейди у.
Марклнинг сўзларига кўра, шахсий маросимда янги турмуш қурган оилалар қатнашмаган, фақат Кантербери архиепископи (Буюк Британиядаги Англия черковининг маънавий раҳбари) бундан мустасно.
Эр-хотин расман 2018 йилнинг баҳорида турмуш қурганди. Тўй Виндзор қасридаги Цент-Жорж черковида бўлиб ўтган ва уни Кантербери архиепископи Жастин Уэлби олиб борган.
LiveБарчаси