Медведев Россия ким ва нима учун уруш қилаётганини очиқлади

Олам

image

Россия ўзи учун муқаддас бўлган ер ва унда яшовчи халқ учун "ўлаётган дунё"га қарши курашмоқда, унинг қуроли – ҳақиқат. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram каналида бугун, 4 ноябрь куни нишонланадиган Миллий бирлик куни муносабати билан ёзди.

"Биз нима учун курашяпмиз? Россия Федерацияси бой ва улкан давлат. Россияга бошқа одамларнинг ҳудудлари керак эмас, бизда ҳамма нарса мўл-кўл", дейди Медведев.

Унинг сўзларига кўра, руслар учун рус заминини муқаддас деб билади, бу ерда уларнинг ота-боболари яшаган, ҳозир ҳам рус халқи яшамоқда.

У "ўлаётган дунё" вакиллари қаторига бир талай ақлсиз миллатчи-наркоманлар, улар томонидан қўрқитилган ва алданган халқ, ҳамда ғарб итхонасидан акиллаётган кучуклар ва қулаган ғарб империясининг бошқа аъзоларини киритган.

Шунингдек, Медведев Россия ўз ерларини ҳеч кимга бериб қўймаслигини таъкидлаган.

"Биз ўз халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз. Биз ўзимиз учун, ер учун, минг йиллик тарих учун курашамиз", дейди у.

Медведев душманлар ҳақида Россия ўзидан нафратланганларга, тил, қадриятлар ва эътиқодни тақиқловчи, Ватан тарихига нафрат уйғотадиганларга қарши курашаётганини айтиб ўтган.

“Улар оддий одамларга берилган одоб-ахлоқни инкор этиб, ўзлари ўйлаб топган беҳаё одатлар ва икки фикрлаш меъёрларидан бошқа ҳеч қандай идеал ва эътиқодга эга эмаслар. Уларга қарши кўтарилиб, биз муқаддас кучга эга бўлдик”, дейди Медведев.

Унинг қайд этишича, Россия узоқ вақт сукут сақлади, чунки у заиф ва вақтсизликдан вайрон бўлганди. Ва энди у сўнгги ўн йилликлардаги ғамгин туман ва ёпишқоқ орзуларни" силкитиб ташлаган.

“Бу уйғонишни бошқа давлатлар ҳам кутган эди, улар ҳам тез орада бутунлай уйғонади. Чириган дунё тартиби қулаганда, у ўзининг барча масхара қилувчи хизматкорларини, мағрур руҳонийларини, қонхўр усталарини ва соқов манқуртларини кўп тонналик вайроналар остида кўмиб ташлайди", деб ёзган Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари.

Унинг айтишича, барча душманларни дўзахга юбориш имконияти бор, аммо бу Россиянинг вазифамиз эмас.

“Муқаддас мақсад “дўзах соҳибини тўхтатиш”, у қандай ном қўйса ҳам, чунки ўлим унинг мақсадидир, ҳаёт бизнинг мақсадимиздир. Унинг қуроли – мураккаб ёлғон. Бизники эса ҳақиқат. Демак, бизнинг ишимиз адолатли ва ғалаба бизники бўлади! Байрамингиз муборак!", дея хулоса қилган Дмитрий Медведев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг