Медведев Исроилнинг Украинага қурол етказиб бермоқчилигига муносабат билдирди

Олам

image

Исроил Украинага қурол етказиб бериш борасида “хато” қилмоқда, бу қадам Россия билан давлатлараро муносабатларни бузади. Бу ҳақда РФ Хавфсизлик кенгаши (ХК) раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram каналида ёзди.

“Исроил Киевни қурол-яроғ билан таъминлашни режа қилаётганга ўхшайди. Мутлақо ўйламасдан ташланадиган қадам. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги барча давлатлараро муносабатларни барбод қилади”, деб ёзган сиёсатчи.

Шу билан бирга, “Бандера (ХХ асрнинг биринчи ярмида Украинадаги миллатчилик ҳаракати етакчиси – таҳр.) нинг тарафдорлари нацистлар эди ва шундай бўлиб қолдилар. Унинг замонавий издошларининг рамзларига қарашнинг ўзи кифоя. Агар улар Украинани қурол-яроғ билан таъминлайдиган бўлса, Исроил Бандера ва Шухевични ўз қаҳрамони деб эълон қилиш вақти келган”, дейди Медведев.

Эслатиб ўтамиз, кеча,16 октябрь куни Исроилнинг диаспора ишлари бўйича вазири Нахман Шай мамлакат АҚШ ва НАТО’га аъзо бошқа давлатлар қаторида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни бошлаши кераклигини айтганди.

Мусулмон Зиё


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

715

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг