Медведев АҚШни халқаро терроризмга ҳомийликда айблади
Олам
−
19 Июль 2022
5809АҚШ томонидан Украинага етказиб берилган қуроллар бутун дунё бўйлаб жиноятчилар қўлига ўтади, бу "чириган қурол режаси" текширилиши керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган. Аҳамиятлиси у ўз постида Украинани Кичик Россия деб атаган.
“Кичик Россияга (Украина – таҳр.) етказилаётган Америка қуроллари дунё бўйлаб турли жиноятчилар қўлига ўтиб кетади, аниқроғи, бу аллақачон бошлаган. Аслида қуролларни тарқалиши АҚШ маъмурияти ва махсус кучларининг “томи” остида амалга оширилади”, дейди Медведев.
Унинг таъкидлашича, Америка яна халқаро терроризмнинг ҳомийсига айланмоқда.
“Кейинчалик масъул давлатлар билан биргаликда бу чириган қуроллар фитнасини текшириш учун махсус механизм яратиш имкониятини ишлаб чиқишимиз кераклигини истисно қилмайман. Ёки у ердан-бу ёққа отилаётган Америка совғаларини қўлга олиш учун махсус халқаро орган тузиш ҳақида ўйлаймиз”, деб ёзган Медведев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден яқин кунларда Украинага жами 800 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилганди.
Айтиш жоизки, G7 давлатлари (Германия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Канада ва Япония) Россия билан урушда Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллашга ваъда берган эди.
Шунингдек, G7 Украинага эркин ва демократик келажагини таъминлаш ва ўзини ҳимоя қилиш масаласида ёрдам бериш учун манфаатдор давлатлар билан узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар олиб боришга тайёр эканини таъкидлади.
Бу давлатлар аллақачон Киевга 2,8 миллиард доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатган ва Украинага яна 29,5 миллиард доллар беришга тайёр эканини билдирган.
LiveБарчаси