Медиамагнат Фирдавс Абдухолиқов янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
06 Май 2021
10529Ўзбекистон Ҳукуматининг тегишли қарори билан Абдухолиқов Фирдавс Фридунович Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Шу муносабат билан у “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бош директори лавозимидан озод қилинган.
Бундан ташқари, Абдуҳолиқов Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси ҳисобланади. Меҳнат фаолиятини Самарқанд шаҳридаги 33-сонли ҳунар-техника билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган. Кейинчалик, вилоят Ёшлар маркази директори, СТВ телерадиокомпанияси бош директори, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати бош консультанти ва бошқа масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармон билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланди.
LiveБарчаси