“Меари” тўфони Токиога яқинлашмоқда
Олам
−
13 Август 2022
4888Тинч океанида пайдо бўлган 8 рақамли "Мeари" тўфони Токиога яқинлашиб, кучли шамол ва ёмғирни олиб келган. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Японияда “Меари” тўфони бир неча соат аввал Сидзуока префектураси ҳудудидаги Хонсю ороли қирғоқларига етиб келган. Энди тўфон шимоли шарқдан Токио шаҳри томон ҳаракатланмоқда.
Қайд этилишича, Токио шаҳридаги баъзи кафе ва ресторанлар иш вақтини қисқартирган. Тайфун туфайли Япониянинг энг йирик рок фестивали — “Rock in Japan Fes – 2022”нинг охирги куни бекор қилинган. Бундан ташқари, Канагава префектураси, Tиба, Ибараки шаҳарларида ҳам паром қатнови бекор қилиниб, рок фестивали бўлиб ўтиши керак бўлган Тиба префектурасида торнадо қайд этилган.
Шунингдек, авиакомпаниялар ҳам шу соатгача 200 дан ортиқ рейсларни бекор қилган.
Корейсча "акс-садо" деган маънони англатувчи "Меари" кеча, 12 август куни Япониянинг жанубида пайдо бўлган. Тайфун марказидаги босим 998 гектопаскал, марказда шамол тезлиги секундига 20 метр, шиддати 30 метргача етади.
Маълумот ўрнида, тўфон эртага, 14 август куни куни эрталаб Токиодан Тинч океанининг шимоли-шарқига ўтиши кутилмоқда.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси