Меҳрибонлик уйларидаги қанча бола талаба бўлдию қанчасига уй берилгани маълум бўлди
Жамият
−
27 Январь 2022
4265Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилида меҳрибонлик уйларидаги 267 нафар бола олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Болаларга белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари натижасида 2022 йилнинг 20 январь ҳолатига 675 нафар меҳрибонлик болалар муассасаларининг битирувчиларига ҳамда васийликка, ҳомийликка, оила тарбияси (патронат)га олинган вояга етган болаларга турар-жойлар берилган. 267 нафар бола эса 2021/2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган.
Шунингдек, 2021 йилнинг 9 август кунидан 2022 йилнинг 20 январь кунига қадар 1301 нафар бола Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Болалар уйлари ва “SOS – болалар маҳаллалари” ҳисобидан чиқарилган.
Шундан:
• 124 нафари болаларнинг ўз ота-оналари қарамоғига қайтарилган;
• 139 нафари болаларнинг ўз яқин қариндошларига (амма, хола, тоға, амаки, буви, бува) оила тарбиясига берилган;
• 139 нафари васийликка, ҳомийликка ва оила тарбиясига (патронатга) берилган;
• 640 нафари ташкил этилган 106 та Оилавий болалар уйларига ота-она қарамоғига берилган;
• 188 нафари Олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлиги ва 49 нафари вояга етганлиги учун (18 ёшга тўлганликлари) уй-жой билан таъминланиб меҳрибонлик уйларини тарк этишган;
• 22 нафари “Мурувват уйлари”га кўчирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь