Меҳнат мигрантларини Россияга олиб киришнинг махсус механизми яратилди

Олам

image

Россия Федерациясидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасига Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркиядан фуқароларни жалб қурилишнинг "қўлда бошқариш режимида" ишлайдиган механизми жорий этилмоқда. Бу ҳақда Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ирек Файзуллин маълум қилган.

Янги механизмга кўра, эндиликда Россиянинг қурилиш компаниялари вакиллари ёки вилоятлар раҳбарияти маълум бир объект учун мигрантларни чақириш юзасидан Қурилиш вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат уч ҳафда давомида комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Чегаралар очилгандан кейин эса Россияга хорижий ишчиларни киритишнинг янги механизми яратилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Федерацияси Президенти меҳнат мигрантларини қурилиш объектларига жалб қилишни соддалаштириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан ҳукуматга топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

882

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг