МДҲ саммити Путиннинг Президентларга коса тагида нимкосали чақируви билан бошланди
Олам
−
26 Декабрь 2022
21619Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) етакчилари бугун, 26 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Санкт-Петербургда Янги йил олдидан анъанавий норасмий саммитга йиғилди.
Учрашув Сенат майдонидаги Президент кутубхонасида бўлиб ўтмоқда. Унда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда. Бошланиш олдидан Путин келган меҳмонларнинг ҳар бирини илиқ кутиб олди ва биргаликда суратга олиш маросими ҳам ўтказилди.
Россия давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ журналистларга маълум қилганидек, Путиннинг Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари билан уч томонлама учрашувлари режалаштирилмаган.
Саммит очилишида нутқ сўзлаган Владимир Путин, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларига таклифни қабул қилиб, Санкт-Петербургга келгани учун миннатдорлик билдирди.
Путин коса тагида нимкоса гап айтиб, йиғилган давлат раҳбарларини бирлашишга чақирди.
“Шундай дўстона даврага яна бир бор тўпланганимиз, менимча, МДҲ маконида ҳамкорликни чинакам стратегик шериклик, ўзаро манфаатдорлик ва барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш руҳида янада биргаликда қуриш истагимиздан ёрқин далолат беради”, дейди Путин.
Саммит икки кун давом этади. Эртага, 27 декабрь куни унинг иштирокчилари Россия музейида норасмий нонушта қилади.
LiveБарчаси