МДҲ давлатлари ядровий авария содир бўлганда ёрдам беришга келишиб олди

Олам 5177
image
-

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ядровий авария ёки радиациявий фавқулодда вазиятларда ўзаро ёрдам кўрсатиш чораларини тасдиқлади. Бу ҳақда МДҲ ижро қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ядровий авария юз берган тақдирда амалий чоралар кўриш масаласи ташкилот Иқтисодий кенгашининг 94-мажлисида муҳокама қилинган.

“Иқтисодий кенгаш аъзолари ядровий авария ёки радиациявий фавқулодда ҳолат, ёрдам миқдори ва мазмуни тўғрисида хабардор қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни маъқуллади”, дейилади хабарда.

Ушбу мажбуриятларнинг бажарилиши 2018 йил 2 октябрдаги МДҲ мамлакатлари ўртасида ядровий авария ёки радиациявий фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тайёр бўлиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимда назарда тутилган.

Тахминларга кўра, ядровий авария юз берган тақдирда биргаликдаги ишлар унинг оқибатларини минималлаштиради ва "бутун МДҲда ядровий ва радиациявий хавфсизлик даражасига ижобий таъсир кўрсатади".

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3.1
t
×