МДҲ давлатлари раҳбарлари Путиннинг таклифини қабул қилди

Олам

image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари Россия Президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган 2025 йилни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги ва тинчлик йили деб эълон қилиш ғоясини маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 14 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди маълум қилди. 

“2024 йилни Кўнгиллилар ҳаракати йили, 2025 йилни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги ва тинчлик йили, 2026 йилни Табиатни муҳофаза қилиш йили деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейди у.

Шунингдек, у 2023 йилда МДҲнинг маданий пойтахти мақоми Санкт-Петербург шаҳрига берилишига келишиб олинган.

Бундан ташқари, йиғилишда иқлим бўйича ҳамкорлик юзасидан қўшма баёнот қабул қилиниб, унда улар глобал иқлим кун тартибини амалга оширишга конструктив ҳисса қўшиш ниятида эканини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1015

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг