МДҲ давлатлари қочоқ коррупционерларни топширишга келишиб олди
Олам
−
27 Октябрь 2022
3563Кеча, 26 октябрь куни Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистонни ўз ичига олган Коррупцияга қарши давлатлараро кенгашнинг (КҚДК) видеоконференция шаклида 7-мажлиси бўлиб ўтди. КҚДК ўз фаолиятида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига ҳисобдордир, дея хабар беради Қозоғистоннинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йил давомида Кенгаш аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ва МДҲ Ижроия қўмитаси билан биргаликда 2008 йилда ишлаб чиқилган МДҲга аъзо давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим лойиҳасини давлатлар ичида ва давлатлараро мувофиқлаштириш бўйича иш олиб борди. Бу борада консенсусга эришилган ва ўзаро мақбул таҳрир яратилган.
Битимларга мувофиқ МДҲ давлатлари:
• коррупцияга оид жиноий ишларда бир-бирига ёрдам бериш;
• коррупцияга оид жиноятлар бўйича мувофиқлаштирилган ва келишилган тезкор-қидирув, тезкор-профилактика тадбирлари ва махсус операцияларни амалга оширади;
• коррупция жиноятларини содир этган шахсларни қидириш, ушлаб туриш ва экстрадиция қилиш, коррупциядан олинган даромадларни қайтариш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
• коррупцияга қарши курашиш соҳасида ахборот тизимларини яратиш ва ундан фойдаланиш;
• коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик стратегиялари, дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш;
• коррупцияга қарши мониторинг натижаларини баҳам кўриш;
• ходимларнинг малакасини ошириш ва бошқалар.
КҚДК йиғилишида томонлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги иштирокчи давлатларнинг амалиётини кўриб чиқдилар, шунингдек, ноқонуний бойиб кетиш жиноятларини тергов қилишда халқаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва коррупцияга қарши кураш идоралари ходимларининг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш натижаларига кўра, КҚДК қарори билан навбатдаги йиғилишгача бўлган давр учун кенгаш раислиги Қирғизистонга ўтказилди.
LiveБарчаси