МДҲ давлат раҳбарлари саммитда қандай ҳужжатларни имзоладилар?

Жамият 1271
image

Хабарингиз бор, бугун, 11 октябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунлари бўйича давлат раҳбарлари 7 та қўшма ҳужжатни имзоладилар. 

Булар:

•    Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳукмларни ижро этиш тўғрисида Конвенция;
•    2020 йилда МДҲда раислик қилиш ҳақида қарор;
•    МДҲ давлат раҳбарлари навбатдаги Кенгаш йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги;
•    МДҲ ижроия котибияти тўғрисидаги;
•    “МДҲга аъзо давлатларнинг стратегик иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация”;
•    “МДҲ давлатлари раҳбарларининг Ҳамдўстлик давлатлари халқларига ва жаҳон жамоатчилигига 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Совет халқининг Ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан мурожаатнома”;
•    “2020-2022 йилларга мўлжалланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг терроризм ва бошқа зўравон экстремизм кўринишларига қарши курашиш дастури тўғрисида”ги қарорлар қабул қилинган.

Йиғилиш давомида Президентлар томонидан МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг ваколатларини уч йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда МДҲга Ўзбекистон раислик қилади. МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилиши 2020 йил 16 октябрда Тошкентда бўлиб ўтади. Ббу ҳақда МДҲ давлат раҳбарлари тор доирада бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилинган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×
×