МДҲ давлатларининг молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари Тошкентда тўпланди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 36-ялпи мажлиси ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 3 июнь куни МДҲга аъзо давлатлар молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 19-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Кенгаш мажлиси Евроосиё гуруҳи раиси Ю.Чиханчин раҳбарлиги остида ўтказилиб, унда Кенгаш аъзолари, экспертлар, кузатувчилар (Туркманистон, Ҳиндистон) ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этган.

Мажлис доирасида Кенгашга аъзо давлатларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда бу борадаги ўзаро ҳамкорликнинг кейинги босқичларини назарда тутувчи кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилган.

Хусусан, халқаро рақамли илмий-таълим платформасини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуролларининг тарқатилишига қарши курашиш соҳасидаги битимни ратификация қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Бундан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ахборот алмашиш тизимини яратиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ фаолияти сарҳисоб қилиниб, унинг келгусидаги вазифалари белгилаб берилган.

Шу билан бирга, мазкур мажлис якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди ва навбатдаги мажлисни ўтказиш жойи ва саналари келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг