Энди “HUMO” карталаридан Грузияда ҳам фойдаланиш мумкин

Бизнес 5273
image

Жорий йилнинг 25 май куни "Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро алоқа" Ўзбекистон – 2022 халқаро PLAC-форуми доирасида Миллий банклараро процессинг маркази ҳамда "TBC Bank" АТБ ўртасида Грузия ҳудудида Ўзбекистон банкларида очилган “HUMO” карталарига хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳанинг ишга туширилиши тўғрисида келишув имзоланди.

Июнь ойининг охири ва июль ойининг бошида Ўзбекистон фуқаролари Грузия бўйлаб қилган саёҳати чоғида “HUMO” карталаридан тўсиқсиз фойдаланишлари: савдо нуқталарида тўлов қилишлари ва TBC Bank банкоматлари орқали нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади. 

Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Равшанбекович Қурбонов  бунга шундай изоҳ берди: "Халқаро ўйинчилар билан стратегик ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим, чунки карталаримизни ҳам Ўзбекистонда, ҳам мамлакат ташқарисида фойдаланувчилар учун қулайроқ қилиш мақсадида карталар амал қиладиган ҳудудни кенгайтиришдан манфаатдормиз".

Спартак Тетрашвили, "TBC Bank" АТБ бошқарув раиси:

— Биз TBC Bank сифатида Ўзбекистонда нафақат лойиҳаларнинг реализацияси билан шуғулланамиз, балки Ўзбекистондан Грузияга амалга ошириладиган банк операциялари ҳажмини кенгайтиришга ҳам кўмаклашамиз. “HUMO” карталарининг инновацион платформаси уни халқаро банк тизимларига қийинчиликсиз интеграция қилишга ҳамда мижоз тажрибасини яхшилашга имкон беради.

26 май куни ПЛАС-Форум доирасида Шуҳратбек Қурбонов "Тўлов бизнеси. Барча азимутлар бўйича ривожланиш" номли сессиянинг модератори бўлади, шунингдек "Банклараро ҳамкорлик ва халқаро лойиҳалар. Ўзаро алоқанинг муҳим йўналишлари. Миллий тўлов тизимларининг интеграция истиқболлари" мавзуси билан чиқиш қилади.

26 май куни Спартак Тетрашвили "FinTech – 2022 ва необанклар. Асосий трендлар" мавзусига бағишланган давра суҳбатининг модератори бўлиши кутилмоқда.

"TBC Bank" АТБ ҳақида

"TBC Bank" 30 йиллик тарихга эга бўлиб, Грузия ва Кавказорти мамлакатларининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан бошлаб "TBC Bank" акциялари London Stock Exchange биржасида тақдим этилган. Ўтган йил мобайнида Лондон фонд биржасида "TBC Bank" акцияларининг котировкалари 44,95 фоизга кўтарилди, компания акцияларининг умумий нархи эса 1 миллиард АҚШ долларини (784, 14 млн фунт стерлинг) ташкил қилади. 

"TBC Bank" 2020 йилнинг октябрь ойида илк рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Ҳозирга келиб TBC UZ иловасини 2 миллиондан кўпроқ киши юклаб олган.

2021 йил сентябрининг охирида икки институционал инвестор – ЕТТБ ва IFC ҳар бири TBC UZ лойиҳасининг 20% улушини сотиб олиш тўғрисида келишувга эришди. Илк бадал миқдори икки инвесторнинг ҳар бири учун 9,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. 

Банк рақамли форматдаги қуйидаги хизматларни тақдим этади: пул ўтказмалари, кредитлар, депозитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, банк карталари ҳамда хизматларга тўлов қилиш. Барча тўловларни TBC UZ иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Банк ўз маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш устида фаол иш олиб боради ҳамда инсонлар ҳаётини ҳозир ва шу ерда яхшилашга интилади.

ОАВ учун қўшимча маълумот:

Э-почта: yuliya.a@tbcbank.uz

Боғланиш учун телефон: 1150

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Миллий банклараро процессинг маркази ҳақида (МБПМ):

2019 йилнинг 1 майидан янги HUMO тўлов тизими карталарининг эмиссияси бошланди. 2019 йилнинг июль ойида МБПМ текширувдан муваффақиятли ўтиб, PCI DSS Халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мос келадиган сертификатни қўлга киритди. Стандарт талаблари Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган барча компанияларга нисбатан жорий этилади. 2019 йилнинг декабридаёқ тизимга Mastercard ҳамда Visa тўлов тизимлари интеграция қилинди, ўша ойнинг ўзида Ўзбекистонда илк бор метрополитеннинг барча стансияларида HUMO карталари орқали йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тартиби жорий этилди. 2022 йилнинг май ойига келиб бутун республика бўйлаб 4 300 дан ортиқ банкомат ва 230 000 та терминал ўрнатилди, 10 000 000 та карта муомалага чиқарилди.

Карта эгалари яшаб турган шаҳарларидаги картага хизмат кўрсатиш нуқталари ҳақида маълумотларни humocard.uz сайтида, “Карта эгаларига” деб номланган бўлимда олишлари мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, шаҳарни танлаш керак. Шунда HUMO терминали қаерда мавжудлиги ҳақида маълумот пайдо бўлади. Шунингдек, HUMO тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг жойлашуви билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин:

Миллий банклараро процессинг марказининг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад – тўловларнинг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатдош муҳитни ривожлантириш.

 HUMO тўлов тизими:

– тўлов инфратузилмасини яхшилаш;
– халқаро тизимлар билан интеграция қилиш;
– ягона тўлов маконини яратишга хизмат қилади.

ОАВ учун қўшимча маълумот:

Э-почта: b.nazarzoda@nmpc.uz

Боғланиш учун телефон: +998 71 2000888

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.2
t
×