Мбаппенинг трансфер нархи пасайди, Ямалники эса кўтарилди
Спорт
−
28 Декабрь 2024 5688 1 дақиқа
“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфер нархи 20 миллионга арзонлади. “Барселона” вингери Ламин Ямалнинг нархи эса 30 миллионга қимматлади. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар форварди Килиан Мбаппенинг нархи ўтган ойникига нисбатдан 20 миллионга пастлади ва айни дамга келиб 160 миллион еврога баҳоланган. Ямалнинг қиймати эса ўтган ойга нисбатдан 30 миллионга қимматлади ва ҳозирга келиб, 180 миллион еврога кўтарилди.
Маълумот ўрнида, Мбаппе “қироллик клуби” сафига 2024 йилги мавсум бошида келиб қўшилди ва у жамоа таркибида барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та голга ассист амалга оширди. Ямаль эса “Барселона”да жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та ўйинда 6 та гол ва 12 та ассист қайд этди.